АГМК — "Пахтакор" учун яхши "ўлжа"

Бугундан Ўзбекистон Суперлигасида 19-тур учрашувларига старт берилади. Куннинг энг марказий учрашуви Олмалиқда бўлиб ўтади ва унда АГМК "Пахтакор"ни қабул қилади. Яна бир беллашув эса пойтахтда ўтказилади. Тошкент дербиси номи остида ўтадиган ўйинда "Олимпик" "Бунёдкор"ни синовдан ўтказади. Шу боис, бугун куннинг марказий беллашуви АГМК - "Пахтакор" ўйини ҳақида бироз фикр юритишга қарор қилдик.

АГМК айни пайт Суперлига турнир жадвалида 6-поғонани банд этиб турибди. Лекин олмалиқликлар ҳали чемпионликдан умид узгани йўқ. Чунки Қосимов шогирдлари тўплаган очко ва 1-ўриндаги "Насаф" тўплаган очко орасида катта фарқ йўқ - 6. Демак, бугунги ғалаба АГМКга нафақат етакчилар билан орадаги фарқни қисқартиради, балки чемпионлик учун имкониятларини ҳам яхшилаб олишга ёрдам беради.

"Пахтакор" ҳозирда турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди."Шерлар" рақибидан фарқлиўлароқ фақатгина битта мусобақада қатнашмоқда. Максим Шацких шогирдлари яқинда Ўзбекистон кубогидаги юришини тўхтатганидан кейин бор эътиборини Суперлига баҳсларига қаратади. АГМК эса ҳали кубокда иштирок этмоқда.

Бу жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйинида ҳисоб очилмаган - 0:0. АГМК сўнгги марта ўз майдонида 2017 йилда "Пахтакор"ни мағлуб этган - 2:0. Шундан кейин "кончилар" ғалаба қозониш у ёқда турсин, хатто гол уришни ҳам уддалай олмаяпти. Тўплар фарқи - 0:13.

Умуман олганда, "Пахтакор" АГМК учун жуда ҳам ноқулай рақиб ҳисобланади. Боиси, Олмалиқда кечган 14 ўйиннинг 11тасида "Пахтакор" устун келган. Мезбонлар эса 3 учрашувда ютуққа эришганлар.

Бугунги ўйинда ҳар икки жамоада ҳам йўқотишлар мақжуд. "Пахтакор" сафида Икром Алибоев жамоасига ёрдам бера олмаса, майдон эгалари таркибида Мурод Тошматов ўйиини ўтказиб юборади.

"Пахтакор" бу мавсум 1 марта мағлубият аламини тортиб кўрди. "Шералар" 1-даврада "Бунёдкор"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган. Олмалиқ клуби эса 5 учрашувда майдонни очколарсиз тарк этган.

Бугунги ўйинда АГМК қора анъанани йўққа чиқариш учун ҳам майдонга ғалаба учун чиқади. Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасига эга чиқиш учун ягона йўли қолган "Пахтакор"ни эса фақат чемпионлик қониқтиради. Чемпион бўлиш учун эса Олмалиқдан 3 очко билан ортга қайтиш зарур. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Олға насаф
15/09/2022 14:45
АГМК ҳам жа ўлжа эмас.
Husanov Zuhriddin
15/09/2022 16:00
Butun O'zbekiston AGMK GA muhlislik qilsa kerak