АГМК 5 нафар ёш футболчи билан шартномани узайтирди

АГМК ёшлар жамоаси сафида самарадор ва ёрқин ўйин кўрсатган ҳамда асосий жамоага қўшилаётган бир қатор истеъдод соҳиблари — Шероз Жалолов, Бунёд Турғунбоев, Сардор Абдунабиев, Элдор Бегимов ва Камрон Абдулҳамидов билан ўртадаги битимлар узайтирилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Умидли ва иқтидорли футболчилар, ўнг қанот ҳимоячиси Элдор Бегимов, чап қанот ҳимоячиси Шероз Жалолов, ҳужумкор ярим ҳимоячи Сардор Абдунабиев билан 2 йилга ва ярим ҳимоячи Бунёд Турғунбоев билан 3 йилга ҳамда ўтган йили Ёшлар Биринчилигида тўпурар (17 гол) бўлган Камрон Абдулҳамидов билан 1+1 шаклида шартнома узайтирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!