АГМК билан дурангдан сўнг "Ал Ҳилол" мураббийи нималар деди?

Осиё Чемпионлар лигаси 1-турида "Ал Ҳилол" - АГМК учрашувидан сўнг саудияликлар бош мураббийи Рожерио Микале ўйин борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар берди.

- Футболчилар кўп куч сарфлашди. 1:0дан кейин футболчилар тезда ўзларига келди ва ҳисобни тенглаштиришди. Ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Аммо жароҳатлар панд берди. Уларнинг ўрнига майдонга тушганлар ишончни оқлай олмади.

ОЧЛда ҳар бир мамлакатдан энг кучлилар жамланади ва барча учрашувлар қийин кечади. Шунинг учун АГМК яхши ўйин кўрсатганидан ажабланмадим. Кейинги тур 3 очкони қўлга киритишга интиламиз, - деди бразилиялик мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!