УЕФА Инфантино ўрнига ФИФА раҳбари сифатида кимни кўраётганини очиқлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино эҳтимолий истефоси сценарийига тайёргарлик кўрмоқда. Ташкилот доирасида унинг ўрнига келиши мумкин бўлган номзодлар муҳокама қилинмоқда. УЕФА манбаларига кўра, ФИФА раҳбарлигида футбол оламни бирлаштира оладиган, барча учун қабул қилинадиган шахс керак, деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди.

Нашр манбасининг маълум қилишича, УЕФА доирасида айни пайтда КОНКАКАФ президенти Виктор Монтальяни фаол муҳокама қилинмоқда. Унинг шахси ва иш услуби юқори баҳоланаётгани айтилмоқда. 

- У етакчилик қобилияти жуда кучли раҳбар, — дея таъкидлаган вазиятдан хабардор манба.

ФИФА раҳбарлигига эҳтимолий номзод сифатида яна бир исм — Осиё футбол конфедерацияси (АФК) президенти шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа тилга олинмоқда. У 2016 йилда ФИФА президенти сайловида Инфантино билан рақобатлашган, аммо овоз беришда унга ютқазган эди.

Бундан олдин The Telegraph нашри УЕФАга аъзо барча 55 мамлакат Инфантино истефога чиқмаса, унга нисбатан ишончсизлик вотуми эълон қилиш орқали уни лавозимдан четлатиш ташаббусини қўллаб-қувватлашга тайёр экани ҳақида хабар берган эди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Инфантино Испания терма жамоаси футболчиларига қимматбаҳо узуклар тақдим этгани ҳам катта муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!