АГМК Феллайни тўп сурадиган жамоага қарши ўйнайди

Хабарингиз бор, Олмалиқнинг АГМК жамоаси янги мавсум учун тайёргарликни БААнинг Дубай шаҳрида олиб бормоқда. БАА сафари давомида жамоа бир қатор назорат учрашувларини ўтказиб келмоқда.

Бундан бир неча кун илгари Хитойнинг "Циндао Ҳуанхай" клубига қарши назорат баҳси олиб борган АГМК эртага мазкур йиғин доирасида ўзининг навбатдаги учрашувини ўтказади. Рақиб Хитойнинг бошқа бир жамоаси - "Шаньдун Лунэн" бўлади.

Қайд этиш жоиз, "Шаньдун Лунэн" сафида бельгиялик машҳур футболчи Маруан Феллайни фаолият олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!