АГМК футболчиси бошқа клубга кетиш ҳақида ўйламоқда
АГМК клуби ҳам ёзги йиғинини бошлади. Таркибда айрим ўзгаришлар бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Sports.uz маълумотига кўра, ярим ҳимоячи Владимир Козак жамоасини алмаштириш ҳақида ўйламоқда.
Маълумки, ушбу ўйинчи жорий мавсум аввалида “Пахтакор”дан АГМКга кўчиб ўтган. Бироқ ўтган вақт давомида футболчи клубнинг асосий таркибидан ўрин ололгани йўқ.
Балки шунинг учун бўлса керак, Козак бошқа клубга кетмоқчи. Биздаги хабарларга қараганда, унга “Навбаҳор” клуби томонидан қизиқиш бўлмоқда.
Фикрлар