АГМК клуби устози: Биз ўз майдонимизда қарши ҳужум тактикасида ўйнамаймиз
Ads

АГМК - "Динамо" (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар жамоаси ёрдамчи мураббийи Ҳикмат Эргашев ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда "Динамо" клуби матбуот хизмати хабар берди.

- "Динамо"га қарши 3 очко учун ўйнагандик, олдимизга қўйган мақсадга эришдик. Охиригача ҳаракат қилган футболчиларга раҳмат айтаман. Иккита яхши жамоа иштирокидаги чиройли ўйин гувоҳига айландик.

Биз ўз майдонимизда қарши ҳужум тактикасида ўйнамаймиз. Бугун тезкор гол урганимиздан кейин йигитлар бироз бўшашишди ва бизнинг жамоа қарши ҳужумда ўйнагандек туюлди. "Динамо" ҳақида ҳам илиқ фикрлар айтишим мумкин. Жамоа 90 дақиқа тинмай югура олади. Бугун тажриба эвазига ғалаба қозондик, - деди Ҳикмат Эргашев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
14/09/2019 22:10
Qizilqum Nasaf uyinni ham bir hil faqtka tugadi. matbuot bulmadimi. nima balov.