АГМК ўз тарихида илк бор кубок финалига чиқди
Ads

Тошкентдаги “Миллий” стадионида кечган беллашув олмалиқликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан поёнига етди.

Шу тариқа, Бахтиёр Ашурматов шогирдлари финал йўлланмасини қўлга киритишди. Қайд этиш жоиз, АГМК ўз тарихида илк бор кубок финалига чиқди. 2004 йилда ташкил этилган жамоа 2008 йилги мавсумда ҳам мазкур мусобақа ярим финалига чиққан, аммо финал  остонасида айнан "Бунёдкор"га мағлуб бўлган эди.

Улар энди биллур совринни қўлга киритиш учун “Пахтакор”га қарши баҳс олиб боради. Учрашув 28 октябр куни Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтади.