АГМК Ўзбекистон миллий чемпионати олий дивизионидаги 398-ўйинини ўтказди ва 87-дурангни қайд этди

АГМК Суперлига 9-турида "Бунёдкор" билан куч синашди. Олмалиқда кечган баҳс 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 

Ушбу ўйиндан сўнг олмалиқликлар Ўзбекистон миллий чемпионати олий дивизионидаги 398-ўйинини ўтказди ва 87-дурангни қайд этди.

Бугун ва эртага 9-тур беллашувлари давом эттирилади. Миржалол Қосимов шогирдлари ҳозирча, 14 очко билан 2-ўринда, "қалдирғочлар" эса 12 очко жамғарган ҳолда 8-поғонани банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!