АГМК президенти жамоа билан учрашди ва янги футболчиларга либослар топширилди

АГМК футбол клуби президенти тайёргарлик жараёнлари ва бўлажак учрашув олдидан жамоа кайфияти билан қизиқди.

Абдулла Холмуродович Хурсанов жамоага мавсумнинг ҳал қилувчи иккинчи давра ўйинларида омадли иштирок этишни тилаб, АГМК Олмалиқ халқини чемпионлик билан хурсанд этишга қодирлигини таъкидлади.

агмк ракам1

Шундан сўнг, ОКМК бошқарув раиси ва клуб президенти Абдулла Холмуродович Хурсанов ҳамда бош директор Баҳодир Мирзаев АГМКга ёзги трансфер бозорида келиб қўшилган янги футболчилар: Шаҳзод Суюнов (25), Элдор Бегимов (13), Артём Филипосян (16, Гиорги Папава (15), Муҳаммаданас Ҳасанов (19), Дан Спатару (9) ва Миржаҳон Мираҳмадовга (99) жамоа либосларини топширишди.

АГМК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!