АГМК тўпурари сафга қайтди

Хабарингиз бор, АГМК бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган баҳсда "Шабаб Ал-Аҳли"га қарши майдонга тушади.

"Кеча машғулот ўтказган Миржалол Қосимов шогирдлари тактик ва техник тарафлама ишлади. Шунингдек, ўтган учрашувда жароҳат олиб майдонни тарк этган ҳужумчи Зафар Полвонов ҳам машғулотда қатнашди", дея ёзмоқда клуб матбуот хизмати.

Маълумот учун, "Шабаб Ал-Аҳли" – АГМК ўйини бугун тунда 00:00да старт олади. Зафар Полвонов 3-турдан сўнг 3та гол билан тўпурарлар пойгасида 3-ўринни банд этиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ya karol
24/04/2021 18:03
AGMKga omad olg'a