АГМК яна бир трансферни эълон қилди (фото)

АГМК жамоаси селекция ишларини жадаллик билан давом эттирмоқда ва клуб навбатдаги трансферга қўл урди. 

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, катта футболда айнан Олмалиқда муваффақият қозонган ва ном таратган тажрибали футболчи Санжар Шоаҳмедов маълум танаффусдан сўнг, яна жонажон жамоасига қайтди.

Ўтган мавсумни Малайзиянинг "Теренггану" сафида ўтказган маҳорат соҳиби эндиликда яна АГМК аъзосига айланди. Клуб Санжар Шоаҳмедов билан 2021 йил якунига қадар шартнома имзолади.

Shoahmedov

Санжар Шоаҳмедов 1990 йил 23 сентябрда таваллуд топган. 2010-2014 йиллар давомида АГМК шарафини ҳимоя қилган ҳамда 2015-2016 ва 2017-2018 йиллар мобайнида Тошкентнинг "Локомотив" жамоасида ўйнаб, клубнинг муваффақиятли мавсумларида чемпионликни қўлга киритилишида катта ҳисса қўшган. 2017 йилда эса, Қатарда "Ал-Сайлия" шарафини ҳимоя қилган ҳамда 2019 йилдан эътиборан, икки мавсум Малайзияда "Теренггану" сафида етакчига айланиб, муваффақиятли фаолият юритган.

Санжар Шоаҳмедов 10 йиллик фаолияти давомида жами 283 ўйин ўтказган ва 65та голга муаллифлик қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)