Шомуродовга қизиққан клуб бошқа ҳужумчи олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирган “Бешиктош” клуби марказий ҳужумчи позициясига сербиялик ҳужумчи Душан Влаховични олди.

Бу ҳақда Туркия клуби ижтимоий тармоқдаги X аккаунти орқали маълум қилди.

Аввалроқ матбуотда футболчининг шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Сербиялик ҳужумчининг маоши бонуслардан ташқари йилига 8 миллион еврони ташкил этади. Шунингдек, Влахович шартнома имзолагани учун катта миқдорда бонус олади.

2025/2026 йилги мавсумда Влахович Туриннинг «Ювентус» клуби сафида барча мусобақаларда 23 та учрашувда иштирок этди. Ушбу ўйинларда 10 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.

Transfermarkt маълумотига кўра, ҳужумчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!