Бўларкан-ку! “Реал”нинг ёш футболчиси Моуриньони ҳайратга солди
Мадриднинг “Реал” клуби 18 ёшли футболчиси Алексис Сирия мураббийлар штабида катта таассурот қолдирди.
Diario AS хабарларига кўра, вингер мавсумолди тайёргарлиги давомида асосий сенсацияга айланган. У ўз ўйини билан Жозе Моуриньо ва унинг ёрдамчиларини “мафтун этган”.
Жамоада ёш испаниялик футболчи асосий таркибда ўзини кўрсатиш салоҳиятига эга, деб ҳисоблашмоқда.
Алексис Сирия “техник жиҳатдан иқтидорли, рақиби ким бўлишидан қатъи назар, қўрқмай ўйнайдиган вингер” сифатида таърифланмоқда.
“Севилья” тарбияланувчиси йил бошида “Қироллик клуби” сафига қўшилган эди. У “Фиорентина”га қарши ўртоқлик учрашувида гол урган, шунингдек, яқинда “Ференцварош”га қарши баҳсда голли узатма амалга оширган.

Фикрлар