АГМКни икки футболчи тарк этди

Минск шаҳрида ташкил этилган ўқув-йиғинидан 28 июнь куни қайтиб келган жамоамиз аъзолари бугундан "Ўзбекистон" меҳмонхонасида истиқомат қилган ҳолда, ТТЙММ стадионида ўз машғулотларини ўтказа бошлади.
 
Жамоа машғулотларга тўлиқ таркибда иштирок этмоқда. Кечки машғулот якунлангач, жамоа сафида биринчи даврада фаолият олиб борган икки футболчи Қаҳрамон Баҳодиров ва Иброҳим Нумонов жамоани тарк этди, дея маълум қилади АГМК матбуот хизмати. 
 
"Жамоа раҳбарияти ва барча аъзолари ҳар икки футболчининг АГМКдаги иштироки учун ташаккур билдиради ва келгуси футболдаги фаолиятларига омад тилайди", - дейилади хабарда. 
 
Жамоа футболчилари эртага куннинг биринчи ярмида ЎФА техник ривожлантириш бошқармаси илмий методик бўлими томонидан ишлаб чиқилган режага мувофиқ ёзги нормативларни топширишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!