АГМКнинг грузиялик ҳужумчиси яна собиқ клубига қайтди

Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги клуб ҳам янги мавсум учун тайёргарликни бошлаган ва табиийки, таркибда ҳам аста-секин ўзгаришлар юз беряпти.

Масалан, сайтимиз орқали “Сурхон”да тўп сурган ҳужумчи Александр Касьяннинг АГМК билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берилди. Шу ўринда Олмалиқ жамоасини тарк этаётган футболчилар ҳам бор.

Ёдингизда бўлса, дастлаб туркманистонлик Арсланмират Амановнинг кетганига тўхталиб ўтгандик, энди грузиялик ҳужумчи Матэ Ватцадзе ҳам жамоасини ўзгартиришга қарор қилди.

Ўтган йилги 21 та учрашувда 5 та гол урган грузиялик ҳужумчининг АГМК билан тузган шартномаси якунига етган. Бу йилги мавсумни эса, “Қизилқум” сафида бошлайди. 

Қизиғи, легионер ўйинчи АГМКга айнан “Қизилқум” орқали қўшилганди. Кўриб турибсизки, Ватцадзе яна собиқ жамоасига қайтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!