Ўзбекистон — Венесуэла қарама-қаршилиги: аввалги ўйинлар натижаси қандай бўлган?
Хабарингиз бор, бугун Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоамиз "FIFA Series" турнири доирасида Венесуэлага қарши майдонга тушади.
Ушбу икки жамоа тарихда ўзаро бир марта ўртоқлик учрашувида тўқнаш келган. Бу воқеа 2023 йил, 28 март куни юз берган бўлиб, ўша баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган.
Дастлаб, тўқнашувнинг 7-дақиқасида Алехандер Гонсалес ҳисобни очишга эришган. 79-дақиқада эса захирадан майдонга тушган Жасурбек Яхшибоев 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланиб ҳисобни тенглаштиришга, муваффақ бўлган. Шу орқали, Сречко Катанец мураббийлигидаги жамоамиз бўлиб ўтган беллашувда 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чеккан.
Эслатиб ўтамиз, бугунги учрашув Тошкент вақти билан 19:00’да старт олади!
Фикрлар