Ҳусанов ёлғиз қолишни истади...

Россия футболида ёрқин из қолдирган машҳур футболчи Андрей Аршавин Тошкентга сафари давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га ўтгандан кейинги хулқ-атвори ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Аршавин Абдуқодир билан суҳбатлашганини, ўзбек футболчиси катта суммага трансфер қилинган Англия клуби ўйинчиси учун кутилмаган даражада жуда камтар кўринганини таъкидлади.

Шунингдек, Аршавин қўриқчилар билан ўралганига қарамай, Ҳусанов ёлғиз қолишни истаган ва янги муҳитда ўзини бироз ноқулай ҳис қилаётгандек туюлганини айтди.

- 40 миллион еврога сотиб олинган “Манчестер Сити” ўйинчиси учун Ҳусанов жуда камтар. Кеча биз у билан гаплашдик ва у менга “институтдан чиққан, спорт кийимидаги оддий йигит”дек туюлди.

Атрофида 8–10 та қўриқчи бор эди, лекин у ёлғиз қолишни истарди.

У шунчаки ўзини қандай тутиш ва қандай ҳис қилишни ҳали тушунмаяпти, бироз ноқулайлик ҳис қилмоқда, - деди Андрей Аршавин.

Абдуқодир Ҳусанов бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг машур футболчиси ҳисобланади. “Бунёдкор” академиясида таҳсил олган ҳимоячи профессионал фаолиятини хорижда –  2022 йили Беларуснинг “Энергетик-БГУ” клубида бошлаган.

2023 йилнинг ёзида Франция чемпионатининг ўша пайтдаги вице-чемпиони “Ланс” Ҳусановни ўз таркибига қўшиб олди. Бир ярим мавсумдан кейин Франция чемпионатидаги биринчи ўзбек футболчиси энг мураккаб лига – Англия чемпионатига йўл олди.

“Манчестер Сити” 2025 йилнинг 20 январида Ҳусановни 40 миллион еврога трансфер қилиш орқали жамоа таркибида авлодлар алмашинувини бошлади. Орадан беш кун ўтиб, Абдуқодир “Челси”га қарши асосий таркибда майдонга тушиб, Англия Премьер-лигасидаги дебют ўйинини ўтказди.

2025 йилнинг февралида Англия кубоги доирасида “Лейтон Ориент” жамоасига қарши ўтказилган учрашувда “Манчестер Сити”даги биринчи голини урди.

2026 йиднинг 24 март куни Ҳусанов “шаҳарликлар” таркибида Англия лигаси кубогини қўлга киритди. “Арсенал” билан бўлган ва манчестерликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ҳал қилувчи тўқнашувда Абдуқодир намойиш қилган ўйин мухлису мутахассислар томонидан жуда юқори баҳоланди.

Ўз навбатда таъкидлаш жоизки, Андрей Аршавин ҳам Англи Премьер-лигасида ўйнаш тажрибасига эга футболчилардан. Россия чемпионатида “Зенит” шарафини муносиб ҳимоя қилган Аршавин 2009-2013 йиллар давомида Лондоннинг “Арсенал” кулбида тўп тепган.

Ҳусанов терма жамоада 50 та гол урган юлдузни тўхтатиши керак!

Шомуродовдан гол, Ҳусановдан тўп ўтказмаслик талаб этилади! (Превью)

Шомуродовдан қолган жойни Муҳаммад Салоҳ эгаллайди

Ўзбекистон: Бу галги рақиб Аргентина ва Бразилияни қўрқитган жамоа!

Хушхабар: Улар Ҳусановни танлашди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!