АГМКнинг икки футболчиси Ўзбекистон миллий жамоасига чақирилди

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий жамоаси "ЖЧ-2022" ва "ОК-2023" саралаш босқичи ўйинларига тайёргарлик доирасида 8-18 февраль кунлари БААнинг Дубай шаҳрида ўтказадиган йиғинига АГМК футболчилари жалб этилди.

Tecno

Олмалиқликлар дарвозабони Ботирали Эргашев ва ҳужумкор вингер Ҳусниддин Ғофуров терма жамоанинг 6 февралда Тошкентда бошланадиган ва 8-18 февраль кунлари БААда давом этадиган йиғинига таклиф олди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси бўлажак йиғин доирасида Иордания ва Россия чемпиони "Зенит"га қарши назорат учрашувлари ўтказади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!