АГМКнинг легионер дарвозабони терма жамоадан чақирув олди

Хабарингиз бор, Олмалиқнинг АГМК клуби янги мавсум олдидан ўз таркибига қирғизистонлик дарвозабон – Павел Матяшни ўз сафига қўшиб олди.

Эътиборлиси, Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин уни Осиё кубоги саралаш босқичи доирасида Мянма ҳамда Ҳиндистон терма жамоаларига қарши баҳс учун терма жамоага жалб этди.

Матяш Қирғизистоннинг кенгайтирилган рўйхатидан ўрин олди. Якуний рўйхат эса машғулотлардан сўнг эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!