АГМКнинг ОЧЛдаги бўлажак рақиби машҳур мураббийдан рад жавоби олди

Мавсум бошидаги қониқарсиз натижалар сабаб “Монако”дан истеъфога чиқарилган ва айни дамда ишсиз бўлган Леонарду Жардим Осиёда ишлашни истамади.

O Jogo тарқатган хабарга кўра 44 ёшли португалиялик мутахассисга Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" клубидан таклиф бўлган. Аммо, у ушбу таклифга рад жавобини берган.

Эслатиб ўтамиз, “Ал-Наср” Осиё чемпионлар лигасининг янги мавсумида Ўзбекистон кубоги соҳиби ҳисобланган АГМК ҳамда қўшни Тожикистоннинг “Истиқлол” клублари ғолиби билан плей-офф учрашувида иштирок этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар