Агуэро АПЛда мавсумнинг ҳал қилувчи ўйини қайси бўлганини айтди
"Манчестер Сити" форварди Серхио Агуэро АПЛ чемпионлигидаги ҳал қилувчи палла ҳақида гапириб ўтди.
“Биз чемпионлик пойгасига қайтишимизнинг ягона йўли “Ливерпул”ни мағлубиятга учратиш эканлигини билардик. Бу мавсумнинг ҳал қилувчи палласи эди. Биз бу ўйинда ғалаба қозона олдик ва орадаги фарқни қисқартирдик.
Навбатдаги чемпионикдан мамнунман. Умид қиламанки, бу шундай давом этади”, - дейди аргентиналик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” 98 очко тўплаган ҳолда қаторасига иккинчи мавсум ҳам АПЛда тенгсиз бўлишди.
Фикрлар