Агуэро АПЛнинг янги мавсуми энг яхши тўпурари ким бўлиши борасида тахмин билдирди
"Манчестер Сити" собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро АПЛнинг янги мавсуми энг яхши тўпурарлар ким бўлиши борасида ўз тахминларини билдириб ўтди.
“Мен учун фаворитлар – Стерлинг, Холанд, Салах ва Жезус. Аммо "Тоттенхем"нинг икки етакчиси Кейн ва Сонни ҳам эсдан чиқармаслик керак. Мен улар тўпупар бўлмаслиги учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман. Мени номини санаб ўтган ўйинчиларнинг ҳаммаси яхши клубларда ўйнайди ва мен улардан кўп нарса кутаман”, - дея Агуэронинг сўзларини келтиради “Manchester Evening” нашри.
Англиядаги ўн йиллик фаолияти давомида Агуэро бир марта тўпурар бўлган. У 2014/15 йилги мавсум 26 голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган эди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Муҳаммад Салоҳ ва Сон Хён Мин ўтган мавсумда 23 та гол билан “олтин бутса”га эга чиқишган эди.
Фикрлар