Агуэро шифохонага ётқизилди
Ads

Аргентина терма жамоасининг тўпурарлари рўйхатида 3-ўринга чиқиб олган, Серхио Агуэро Нигерияга қарши ўртоқлик ўйини пайтида эҳтиёт чораси сифатида шифохонага ётқизилган.

2-4 ҳисобида мағлубиятга учраган ўйинда Агуэро биринчи бўлим якунлангач, алмаштирилган эди. Маълум бўлишича, Агуэро ўзини ёмон ҳис қилган ва шу боис касалхонага юборилган.

“Агуэро кутилмаганда дармонсизлашди ва эҳтиёт чораси сифатида шифокор назоратидан ўтди” дея Аргентина Футбол Федерацияси баёнот берди.