"Аҳал" бош мураббийи: "Насаф" чемпион бўла олишига ишонаман!

ОФК кубоги ҳудудий финал босқичидан ўрин олган "Насаф" - "Аҳал" учрашувида мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Бегенч Гараев иштирок этди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

Аввало, рақиб жамоани бугунги ғалаба билан табриклайман. Нима ҳам дердим, бугун майдонда 2 хил тайм гувоҳига айландик. Шогирдларим ўйин олдидан берган ҳамма топшириқларимни бажарди, аммо бизга бироз омад етишмади. Биз ғалабага жуда яқин келгандик, бироқ баъзи хатога йўл қўйдик. Футболни кичик вазиятлар ҳал қилади. 

Ўйин олдинан айтганимдек, "Насаф" катта тарихга эга кучли жамоа. Улар бу турнирда аввал ҳам чемпион бўлган. Ишонаманки, улар яна ғалаба қозона олади. "Насаф"га омад тилаб қоламан.

Сардоримиз Тагаев аввал ҳам Ўзбекистон чемпионатида ўйнаган. Аммо ҳозир у бизнинг футболчимиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!