Аҳмедовнинг собиқ жамоадоши ПСЖ мураббийлар штабида иш бошлаши мумкин
У фаолиятини якунлагач ҳам Парижда қолмоқчи.
ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Лассана Диарра ёзда ўз фаолиятини якунлаши мумкин.
L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра 33 ёшли футболчи бутсаларини михга илгач парижликлар мураббийлар штабида иш бошлашни режалаштирмоқда ва айни дамда бу борада раҳбарият билан музокаралар ўтказмоқда. Ўз навбатида футболчилар ҳам унинг Парижда қолишини хоҳлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Диарра ўз вақтида Махачкаланинг “Анжи” клубида ҳамюртимиз Одил Аҳмедов билан бирга тўп сурган. У жорий мавсум ПСЖ сафида бор йўғи 3та ўйинда иштирок этди холос.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар