Аҳрол Рисқуллаев "EAFF E-1" мусобақасининг энг яхши ҳаками деб топилди

Бугун Японияда Шарқий Осиё футбол федерацияси чемпионатининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбонлар Жанубий Корея терма жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритишди.

Эътиборли томони, бугунги финал баҳсини ҳамюртларимиз — Аҳрол Рисқуллаев ва Алишер Усмонов муваффақиятли бошқариб боришди. Уларга иккинчи ёрдамчи ҳакам малайзиялик Ариф Шамил ҳамда тўртинчи ҳакам эронлик Ҳасан Акрамий яқиндан ёрдам беришди.

Қувонарлиси, мусобақа якунида турнирнинг энг яхши ҳаками деб айнан Аҳрол Рисқуллаев топилди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази номидан Аҳрол Рисқуллаев ва Алишер Усмоновни бундай юксак эътироф билан самимий муборакбод этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!