Аҳрол Рисқуллаев ва Абдурашид Худойберганов Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди

Хабарингиз бор, Элит Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич баҳслари давом этмоқда. Шарқ минтақаси 3-тури доирасида Жанубий Кореянинг "Гвангжу" жамоаси Малайзиянинг "Жоҳор Дарул Таъзим" клубига қарши саф тортади. Ушбу тўқнашувда ўзбекистонлик Аҳрол Рисқуллаев иш олиб боради. У захира ҳаками сифатида қайд этилган.

Шунингдек, Шарқ минтақаси 3-тури доирасида Хитойнинг "Шангхай Шенхуа" ва Япониянинг "Кавасаки Фронтале" клуби ўзаро куч синашади. Мазкур қарама-қаршиликда ҳамюртимиз Абдурашид Худойберганов АВАР ҳаками вазифасини бажаради. 

Элит Осиё Чемпионлар лигаси | Гуруҳ босқич, 3-тур

"Гвангжу" - "Жоҳор Дарул Таъзим” 
22.10.2024 | 15:00

"Шангхай Шенхуа" - "Кавасаки Фронтале” 
23.10.2024 | 17:00

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!