"Аждар" номи билан машҳур ҳамюртимиз универсал жанг бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этади

Украинанинг Винница шаҳрида универсал жанг бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада бир қатор ҳамюртларимиз ҳам иштирок этади. Жумладан, ММА оламида “Аждар” номи билан машҳур Азамат Нуфтиллаев ҳам оғир вазн тоифасида жаҳон чемпионлиги учун жанг олиб боради. Ушбу ҳамюртимиз кеча, Украинага жўнаб кетди.

 Жаҳон чемпионати бир ҳафта давом этади. Яъни 20-26 ноябрь кунлари бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!