Моуриньо: Керак бўлса, Мбаппе ва Винисиусни ҳам захирага михлайман

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Машҳур мураббий Жозе Моуриньо қўл остида “Реал”нинг ҳеч бир футболчиси асосий таркибдаги жойини кафолатланган, деб ҳисоблай олмайди.

The Touchline ва El Debate нашрларининг хабар беришича, португалиялик мутахассис жамоада рақобат даражаси юқори бўлишини таъминлайдиган режа ишлаб чиққан.

Моуриньонинг фикрича, шу орқали “Реал”ни мағлуб этиш қийин бўлган жамоага айлантириш мумкин.

Ҳеч кимга асосий таркибдаги ўрин кафолатланмайди: ҳар бир позицияда камида икки нафар тўғридан-тўғри рақобатчи бўлади. Агар кимдир ўзини кўрсата олмаса, Моуриньо дарҳол уни захирага ўтқазади.

Демак, ҳатто Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор ва Жуд Беллингем каби юлдузлар ҳам ўз ўринларида хотиржам бўлиб, бўшашиб қолишлари мумкин эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!