Суперклуб машҳур юлдузни машғулотдан ҳайдади

  • 14.08.2026 14:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Futbol
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Италиянинг “Милан” клуби франциялик ҳужумчи Кристофер Нкунку билан хайрлашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқдаги X саҳифасида маълум қилди.

- “Милан” мутасаддилари Кристофер Нкункуни жамоа билан машғулотларга қўймаслик ҳақидаги қарордан хабардор қилди.

Нкунку Рубен Аморим лойиҳасига қўйилмайди ва тез орада ижарага ёки доимий трансферга чиқарилиши мумкин. Италия ва хориждаги клублар унинг агентлари билан музокаралар олиб бормоқда, - деб ёзди таниқли инсайдер Романо.

28 ёшли Кристофер Нкунку 2025/2026 йилги Италия А серияси мавсумида 32 та ўйинда иштирок этиб, еттита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, унинг Италия кубогида икки ўйин ва битта голи бор.

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!