Ажойиб камбэк ва пенальтилар сериясидаги ғалаба - барча ярим финалчилар номи маълум
Англия лига кубоги чорак финалидан ўрин олган "Ливерпуль" - "Лестер" ўйини якунига етди. Ўйиннинг асосий вақтида 3:3 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса "қизиллар" 5:4 ҳисобида рақибдан устун келди.
"Лестер" сафида Варди дубль қайд этган бўлса, Мэддисон бир бора рақиб дарвозасини ишғол этди. Мерсисайд клуби томонидан урилган голларга Чемберлен, Жота ва Минамино муаллифлик қилди.
Шундай қилиб, "Ливерпуль" "Арсенал", "Челси" ва "Тоттенхэм"дан сўнг тўртинчи ярим финалчига айланди.
Фикрлар