Ажойиб кўрсаткич! Ўзбекистон Осиёда требл қайд этди
Ўзбекистон Осиёда требл қайд этди.
Термамиз турли ёш тоифаларида, аниқроғи, U17 (2012), U23, (2018) ҳамда U20 (2023) жамоалари билан қитъа биринчилигида зафар қучишга эришди.
2012 йили U17 термамиз Эронда бўлиб ўтган мусобақа финалида Японияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, чемпионга айланган. 2018 йили Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги U23 жамоамиз қорли майдонда ўтган финалда Вьетнамни Сидиров томонидан 119-дақиқада киритган гол эвазига таслим этганди. Кеча бўлиб ўтган беллашув ҳақида ортиқча тўхталиб ўтишнинг ҳожати бўлмаса керак.
Қайд этиш лозим, келаси йилнинг январь ойида Ўзбекистон Миллий терма жамоаси ҳам Осиё Кубогида иштирок этади. Қатардаги турнирда насиб қилса, покер қиламиз.
Фикрлар