Академик эшкак эшувчиларимиз Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритиш учун жўнаб кетишди
Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун Беларуснинг Брест шаҳрига етиб боришди. Вакилларимиз ушбу шаҳарда 22 августга қадар йиғин ўтказишади. Таъкидлаш жоиз, Брест йиғини 25 августдан 1 сентябрга қадар Австриянинг Линц-Оттенхайм шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.
Спортчиларимиз Беларусь йиғинидан сўнг тўғри жаҳон чемпионатига йўл олишади. Айнан мана шу дунё биринчилигида спортчилар келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига дастлабки йўлланмаларни қўлга киритишлари мумкин бўлади. Йиғинга жўнаб кетган ва ЖЧда иштирок этадиган таркибимиз қуйидагича:
М4 (қайиқ тури): Алишер Турдиев, Сардор Тўлқинхўжаев, Ўктамжон Давронов, Достонжон Баҳриев.
М1х: Шаҳбоз Холмурзаев
LМ1х: Шеҳроз Ҳакимов
LМ2х: Евгений Агофонов, Шаҳзод Нурматов
Фикрлар