Академиялар фаолиятини янада ривожлантириш бўйича Туркия тажрибаси ўрганилмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Республикадаги футбол маҳорат мактаблари директорлари учун болалар-ўсмирлар футболи йўналиши бўйича тажриба алмашиш ва янги лойиҳаларни мамлакатимизда татбиқ қилиш мақсадида Туркияда «мастер-класс» тадбирлари ташкил қилиняпти.

Бугун делегация вакиллари Туркияда йил сайин ўз ўрнини мустаҳкамлаб бораётган, мамлакатнинг Европа қисмидаги энг кучли академияга айланган Олтинўрда базасида бўлишди.

туркия3

Туркия афсонаси Метин Октай номига қўйилган мазкур академия «Измир Cуп» мусобақаси билан Европада ўз ўрнига эга. Мусобақада ҳар йили 64 та жамоа иштирок этади. Иштирокчилар орасида «Барселона», «Бавария» ва «Манчестер Сити» каби гранд жамоаларни ҳам кўриш мумкин.

Ташриф давомида делегация вакилларига замонавий академия ташкил этиш юзасидан тушунчалар берилди. Футболчиларни саралаш тизими, мураббийларнинг малакасини ошириш дастури, инфратузилма ва майдонлар йўналиши бўйича муҳим масалалар ўрганилди.

Таъкидлаш керак, делегация Олтинўрданинг Измирдаги иш услубини ўрганиши ва Яшилюртдаги энг биринчи филиалга ташриф буюриши режалаштирилган.

туркия2

Бундан ташқари, 26 ноябрь куни делегация вакиллари Отабек Шукуров фаолият олиб бораётган «Фатих Карагумрук» академиясига ташриф буюрадилар ва шу куни Туркиянинг U-19 лигасида иштирок этадиган «Галатасарой» жамоасининг ўйинига бориб кўрадилар. Шу билан бир қаторда академия директори Орхан Атик билан «Галатасарой» инфратузилмаси яқиндан ўрганилади.

27 ноябрь кунги режага кўра «Бешиктош» академиясига сафар уюштирилади. Шу куни Туркия болалар лигаси тур учрашувларини бориб кўриш ҳамда Истанбулдаги оммавий футбол дастури билан яқиндан танишиш режалаштирилган.

ЎФА матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!