
Аканжи "Милан"га ўтишдан бош тортди
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Мануэль Аканжи "Милан" таклифини рад этди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Маълумотларга кўра, швейцариялик футболчи "россонерилик"лар таклиф қилган шартномани қабул қилмаган. Аввалроқ "Милан" уни сотиб олиш учун 15 миллион евро ҳамда бонуслар таклиф этгани айтилган эди.
Аканжи фақат Чемпионлар лигасида иштирок этадиган жамоада ўйнашни хоҳламоқда. Жанлука Ди Марционинг маълумотига кўра, у Англия Премьер-лигасида қолишга мойил.
Шу билан бирга, "Милан" бошқа номзодларни ҳам кўриб чиқмоқда. Жумладан, "Вильярреал"дан Хуан Фойт ва "Ливерпуль"дан Жо Гомес. Итальян клуби сўнггига ҳам расмий сўров йўллаган. Трансфер ойнаси ёпилишига қадар бошқа вариантлар ҳам муҳокама қилиниши мумкин.
Комментарии