Акбар Исматуллаев Таиланд клубини тарк этди
Ҳимоячи Акбар Исматуллаев жорий мавсумни бошқа жамоа сафида ўтказади. Боиси, sports.uz сайтининг аниқлашича, у Таиланднинг “Бурирам Юнайтед” жамоасини тарк этди.
Ўтган йили Исматуллаев “Металлург”да мавсумни бошлаб, иккинчи ярмидан “Бурирам Юнайтед”га кўчиб ўтганди. Бекободликлар сафида 9 та, Таиландда эса 10 та учрашувда майдонга тушди.
Ҳозирча Исматуллаевни “Бурирам Юнайтед”ни нега тарк этганининг сабаби маълум эмас. Аммо у ерда бош мураббий ўзгарган. Акбар энди қайси клубда тўп суришини вақт кўрсатади.
Фикрлар