Акинфеев 10-марта Россия чемпионатининг энг яхши дарвозабони деб топилди

Москванинг ЦСКА клуби дарвозабони Игорь Акинфеев фаолияти давомида 10-марта Россия чемпионатининг энг яхши дарвозабони деб топилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, 32 ёшли посбон бундан аввал ушбу совринни 2004, 2005, 2006, 2008, 2009, 2010, 2013, 2014 ва 2017 йилларда ҳам қўлга киритган.

Маълумот учун, Акинфеев жорий мавсум жами 44та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 39та гол ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!