Сунъий интеллект ЖЧ-2026 финалида Испания — Аргентина ўйини ғолибини башорат қилди
Сунъий интеллект ChatGPT 2026 йилги жаҳон чемпионати финалидаги Испания терма жамоаси ва Аргентина жамоаси ўртасидаги баҳс юзасидан ўз прогнози билан ўртоқлашди.
«Жамоаларнинг ҳозирги ҳолати
Испания финалга турнирнинг энг барқарор жамоаларидан бири сифатида етиб келди. Луис де ла Фуэнте шогирдлари плей-офф босқичида Португалияни (1:0), Бельгияни (2:1) ва Францияни (2:0) мағлуб этди, шу уч ўйинда фақат битта гол ўтказиб юборди. Шу билан бирга, испанлар асосий ва қўшимча вақтни инобатга олганда 37 та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти.
Аргентина эса яна бир бор чемпионга хос характерини намоён қилмоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони плей-оффда Мисрни (3:2), Швейцарияни (3:1) ва Англияни (2:1) орқада қолдирди. Лионель Скалони бошқарувидаги жамоа кетма-кет 14 та ўйинда ғалаба қозонди ва иккинчи бор қаторга жаҳон чемпиони бўлиш орасида фақат бир қадам қолди.
Таркибдаги вазият
Испания сафида кадрлар бўйича деярли муаммо йўқ. Охирги маълумотларга кўра, Луис де ла Фуэнте финал олдидан тўлиқ таркиб ихтиёрида. Жамоа ўйини асосан Ламин Ямаль, Нико Уильямс, Педри, Фабиан Руис ва Родри атрофида қурилган.
Аргентинада эса вазият бироз мураккаброқ. Финал олдидан айрим етакчи футболчилар, жумладан, Кристиан Ромеро ва Леандро Паредеснинг ҳолати муҳокама қилинди. Шунга қарамай, Скалонини етакчиларидан мутлақо маҳрум қиладиган жиддий йўқотишлар кутилмаяпти. Асосий фигура сифатида, албатта, Лионель Месси қолмоқда — у халқаро карьерасини яна бир тарихий соврин билан якунлаши мумкин».
«Тактик кутилмалар
Испания анъанавий равишда тўп назоратига таянади. Де ла Фуэнте жамоаси ташаббусни узоқ вақт ушлаб туриш, тўпни йўқотган заҳоти қайта қайтариб олиш ва ярим ҳимояда сон жиҳатдан устунлик яратишни яхши уддалайди. Бирга-бир вазиятларда деярли ҳар қандай ҳимоячини алдашга қодир Ямаль ва Нико Уильямс энг хавфли футболчилардан ҳисобланади.
Аргентина бошқачароқ ўйнайди. Скалони жамоаси тўп назоратига камроқ боғланган, ўрта чизиқда зич ҳимояланиб, қаршини қарши ҳужумларда жазолашни яхши билади. Бу турнирда аргентиналиклар бир неча бор рақиб тўпни кўпроқ назорат қилган ўйинларда ҳам ғалаба қозонишга қодир эканини кўрсатди.
Ўйин тақдири кўп жиҳатдан марказдаги курашга боғлиқ бўлиши мумкин. Агар Родри ва Педри ўз ритмини ўтказа олса, Испания майдонда ҳудудий устунликка эга бўлади. Агар аргентиналиклар испанларни чизиқлар орасидаги бўшлиқдан маҳрум этиб, тўпни тезда Месси ва ҳужумчи шерикларига етказа олса, ўйин анча тенг кечади».
«Асосий омиллар
Испания 37 та ўйиндан бери мағлубиятни билмаяпти.
Аргентина финал олдидан кетма-кет 14 та ўйинда ғалаба қозонди.
Испания плей-оффдаги уч учрашувда жами битта гол ўтказди.
Аргентина сўнгги уч плей-офф ўйинида саккизта гол урди.
Испания турнирда энг мувозанатлашган жамоалардан бири сифатида кўрилаяпти.
Аргентина ҳал қилувчи ўйинларда катта тажрибага эга ва амалдаги жаҳон чемпиони мақомига эга.
Прогноз
Финал икки авлод футболи тўқнашувига ўхшайди. Бир томонда — Ламин Ямаль бошчилигидаги ёш, динамик ва жуда яхши уюшган Испания. Иккинчи томонда — Лионель Месси етакчилигидаги тажрибали Аргентина, кетма-кет иккинчи жаҳон чемпионлиги учун курашмоқда.
Турнир давомида испанлар бир бутун жамоа сифатида бироз ишончлироқ кўринди. Улар ҳимояда ишончлироқ ўйнайди, ўйин темпини яхшироқ назорат қилади ва учрашув давомида камроқ хато қилади. Аргентина эса ҳар қандай хато учун жазолашга қодир, аммо умумий ўйин кўрсаткичлари бўйича кичик устунлик барибир европаликлар томонида.
Биринчи тайм жуда эҳтиёткор ўтади, тактик кураш кўп, голли вазиятлар эса кам бўлиши кутилмоқда. Катта эҳтимол билан ўйин тақдирини иккинчи таймда ёки қўшимча вақтдаги ягона эпизод ҳал қилади.
Прогноз: Испания — Аргентина — 2:1 (қўшимча вақтдан сўнг)», — дея баҳолайди сунъий интеллект.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионати «олтин» медаллари учун Испания — Аргентина баҳси 20 июлга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Ўйин бошланиши — Ўзбекистон вақти билан соат 00:00 да.

Фикрлар