Акмалжон Исроилов қозоғистонлик боксчини таслим этди!
Ahmadbek Eshmatov
Хабарингиз бор, Дубай шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Хабарингиз бор, айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг бешинчи кунидан 4 нафар вакилимизнинг жанглари ўрин олганди.
-86 кг чарм қўлқоп устамиз Акмалжон Исроилов ва қозоғистонлик Даулет Тулемиссов ўртасидаги қарама-қаршилик ниҳоясига етди. Спортчимиз жанг давомида рақибини икки бор нокдаунга туширди ва якунда 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасига эга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда таниқли боксчимиз Хасанбой Дўсматов ва Самет Гумус (Туркия) тўқнашуви кутмоқда.

Изоҳлар (0)