“Актобе”нинг Нани билан тўхташ нияти йўк

CHERY AUTO

Журналист Иван Карвопнинг ёзишича, Қозоғистоннинг "Актобе" жамоаси бразилиялик ҳужумчи Халкни ўзи сафига қўшиб олиш фикридан ҳали қайтмаган. Бироқ, 39 ёшли футболчи билан шартнома имзолаш осон бўламаяпти. Бунга сабаб форвард йилига 4 миллион евро маош олишни истайотгани. 

Tecno

Манба маълумотига кўра, агар клуб раҳбарияти Халк билан келиша олмаса, иккинчи вариантни аллақачон ўйлаб ҳам қўйган. Бу 34 ёшли ярим ҳимоячи Жердан Шакири. Швейцариялик футболчи олдин "Бавария", "Интер" ва "Ливерпуль" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.  Айни вақтда у  "Базель" клуби сафида ҳаракат қилиб келмоқда.

Бундан ташқари "Актобе" раҳбарияти Хамес Родригес вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. Аввалроқ, Родригес Мексиканинг "Леон" клуби билан шартномани узайтирмагани ва жаҳон чемпионати олдидан кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун янги клуб қидираётгани маълум бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, "Актобе" яқинда португалиялик собиқ футболчи Луиш Нани билан шартнома имзолаганини эълон қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!