Ал-Аҳли "Барселона"нинг таклифини рад қилди

CHERY AUTO

"Барселона" 17 ёшли мисрлик ҳужумчи Ҳамза Абделкаримга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

"Барселона" "Ал-Аҳли"га сотиб олиш шарти билан ижарага олиш таклифи билан чиқди. Аммо Миср клуби футболчи учун камида 5 миллион евро хоҳлаяпти, дея хабар берди "Sport" нашри. 

Фабрицио Романо сўзларига кўра, Ҳамзага бошқа жамоалардан ҳам қизиқишлар бор, лекин у фақатгина "Барса"га ўтишни истаяпти. Сабаби, Абделкаримнинг болаликдаги орзуси Каталония клубида тўп тепиш бўлган. 

Haiti v Egypt:  FIFA Under-17 World Cup

Эслатиб ўтамиз, Ҳамза 17 ёшлилар ўртасида бўлган Жаҳон чемпионатида 4 та ўйинда 2 та гол уришга муваффақ бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!