"Ал-Аҳли" ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олди (Фабрицио Романо)

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Риёд Маҳрез фаолиятини Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" клубида давом эттиради. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрцицио Романо хабар бермоқда. 

Манба берган маълумотга кўра, "шаҳарликлар" футболчи трансферидан 35 миллион евро ишлаб олади. Шунингдек, 5 миллион евро бонус пули ҳам тўлаб берилиши мумкин. 

Жазоирлик футболчи янги клуби билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекиши кутилмоқда. Унинг "Ал-Аҳли"да қанча маош олиши ҳозирча аниқ эмас. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!