Ал-Довсари "Навбаҳор"га қарши ўйинда майдонга тушадими?

Хабарингиз бор, ОЧЛ 5-турида "Навбаҳор" Наманганда "Ал-Ҳилол"ни қабул қилади. Ушбу баҳсда риёдликларнинг муҳим футболчиларидан бири ҳисобланган Салим Ал-Довсари майдонга тушиши сўроқ остида қолаётганди. 

Маълум бўлишича, вингер бугун тиббий кўрикдан ўтди ва машғулотларда иштирок этди. У эртанги баҳсда ўйинга туша олади. 

Эслатиб ўтамиз, Ал-Довсари "Ал-Таавун"га қарши учрашувда жароҳат олганди. Шунингдек, у "Навбаҳор"га биринчи тўқнашувда ҳам иштирок эта олмаган. 

Айни пайтда гуруҳда иккала жамоанинг ҳам очколари сони 10 та бўлиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!