
"Ал-Ҳилол" бош мураббийи: "35 йиллик фаолиятим давомида бунақа жамоани кўрмаганман"
Осиё чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган "Ал-Ҳилол" - "Навбаҳор" учрашувидан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида риёдликлар бош мураббийи Жорже Жезуш ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Қйин ўйин бўлди, агар буни ўйин дейиш мумкин бўлса. Сабаби, улар доимо вақтни чўзди. Ўзбекистонликларнинг услуби ғалати экан. Уларнинг икки, уч футболчиси бир вақтнинг ўзида йиқилиб, ўйинни тўхтатиб қўяверди. Мен бундай учрашувларга ўрганмаганман".
"Мен 35 йилдан бери мураббийлик қилиб келаман. Фаолиятим давомида бунақа клубни кўрмаганман. Биз ўйнашни истамаган жамоага қарши ҳаракат қилдик. Ҳакам эса уларга ёрдам берди", - деди 69 ёшли мутахассис.
Фикрлар