Суперлига. Турни очиб берувчи марказий баҳс ҳақида

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, бугунда Суперлигада 17-тур баҳслари старт олади. Турни марказий ўйин очиб беради. "Пахтакор" "Жар"да ОКМК билан ўйнайди. 

Tecno

Биринчи ўйинданоқ биз кейинги кунларга қўйилган 3 талаб учрашувларнинг ўрнини босувчи марказий баҳснинг гувоҳи бўлишимиз мумкин.

Олмалиқ клуби иккинчи даврани ишончли ғалаба билан бошлаб олди. Янги харидлардан фақат ҳимоячи Иброҳим Йўлдошев асосий таркибда тушди ва ишончли ҳаракат қилди. Бундан ташқари, легионерлар ҳам яхши ўйин ўтказишгани эътиборга молик. Айнан Рубен Санчес ва Наоки Сенаганинг голлари 2-0 ҳисобидаги ғалабани таъминлади. Энг қизиғи бу голлар икки футболчи учун ҳам бу мавсум Суперлигадаги "почин" гол бўлди. Бу ҳолатдан кўриниб турибдики, жамоа иккинчи даврага яхши тайёрлана олган ва олдига юқори амбицияни қўйган. 

"Пахтакор" ҳам танаффусдан кейинги баҳсда муваффақиятга эришди. Ғузорда ўтган баҳсда "Машъал" 0-1 ҳисобида мағлуб  этилди. Ҳисоб кичик бўлсада, ўйин тўлиқ "шерлар"нинг устунлигида ўтганини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Танаффусга юқори темпда йўл олган пойтахт клуби иккинчи даврани ҳам шу темпда бошлагани қувонарли ҳолат.

Бу чемпионлик курашига ижобий таъсир кўрсатади. Чемпионлик курашининг юқорилиги эса чемпионатга бўлган қизиқишни оширади. Дебютантлардан Азиз Турғунбоев ва ироқлик Зайид Таҳсин бошланғич таркибга киритилган эрса, Ҳожимат Эркинов ҳамда Бобир Абдихолиқов заҳирадан ўйинга қўшилди. Жамоадаги муаллақлик бартараф этилгани ҳам ички муҳитга ижобий таъсир қилгани аниқ.  Таркиб ҳам анча нормал кўринишга келиб қолди. Икки миллий жамоа футболчисининг заҳирадан тушаётгани ҳам буни кўрсатиб турибди.

Таҳминларга ўтсак, икки жамоа ҳам бу баҳсга яхши формада келаётгани, таркиб даражаси ҳам бир-бирига яқинлигидан келиб чиққан ҳолда имкониятларни 50/50, дея баҳоласак бўлади.

Яҳёхон Ғаниев

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию