"Ал-Ҳилол" делегацияси Парижга келмоқда: Биринчи мақсад - Мбаппе, иккинчиси...
Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби вакиллари ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени жамоага ўтишга кўндиришга умид қилмоқда.
L'Equipe нашри хабарига кўра, саудияликлар делегацияси Парижга кедиб, Мбаппе билан музокаралар ўтказмоқчи. Франция пойтахтидан кўзланган яна бир мақсад эса “Зенит”нинг бразилиялик ҳужумчиси Малкомнинг трансферини якунлаш ҳамдир.
Қайд этилишича, “Ал-Ҳилол” Мбаппе ва унинг яқинларини трансферга кўндириш учун ўз лойиҳасини тақдим этиш ниятида. Саудия клуби делегацияси Парижда бир неча кун бўлади ва улар бу вақт ичида ПСЖ ва Мбаппе билан трансфер борасида келишувга эришишга умид қилмоқда.
Олдинроқ “Ал-Ҳилол” Мбаппе учун Франция чемпионига 300 миллион евро таклиф қилгани маълум бўлганди. Ҳужумчининг ўзи эса тижорат келишувлари эвазига бир мавсумда 700 миллион еврогача маош олиши мумкин.
Фикрлар