"Ал-Ҳилол" голеадор ҳужумчи учун 200 миллион сарфлашга тайёр
"Ал-Ҳилол" "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхенни ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтмади. Аввалроқ, неаполликлар Риёд клубининг ҳужумчи борасидаги 130 миллион евролик таклифини рад этганди.
"Corriere dello Sport" нашрининг хабарига кўра, "Ал-Ҳилол" Осимхенни асосий трансфер мақсадига айлантирди. Клуб у учун камида 160-170 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Эҳтимол, бу миқдор 200 миллион еврога етиши ҳам мумкин.
Саудия клуби футболчининг ўзига 45-50 миллион евро маош ва 3 йилдан 5 йилгача мўлжалланган шартнома бериши мумкин. "Ал-Ҳилол" қизиқиш билдираётганига қарамай италияликлар Виктор билан янги шартнома имзоламоқчи. А Серия 2022/23 йилги мавсумда Осимхен 32 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол урганди.
Фикрлар