"Ал-Ҳилол" клуби эгаси Мессининг трансфери ҳақида гапирди
"Ал-Ҳилол" раҳбари Фаҳд бин Нафел Лионель Мессининг жамоага ўтиши борасидаги фикрларини айтди.
ПСЖ ҳужумчиси июль ойида клубини ўзгартириши мумкин. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси ҳали ҳам узайтирилмаган. Саудия Арабистони клуби “Ал-Ҳилол” 35 ёшли суперюлдуз учун асосий даъвогарлардан бири саналади.
"Месси? Мендан бу ҳақда сўраманг, мен ҳеч нарса демайман. Футболчи қанчалик юлдуз бўлмасин, “Ал-Ҳилол” катта клуб эканлигини билиши керак. Мақсадимиз таркибни кучайтириш. Битта футболчи ҳеч қачон бутун жамоадан муҳимроқ бўлмаслиги керак", - дея Саудия клуби раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтирди испан ОАВлари.
Фикрлар