"Ал-Ҳилол" ПСЖга Вератти бўйича навбатдаги таклифни юборди
"Ал-Ҳилол" ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верратти учун навбатдаги таклифни жўнатган. Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони жамоаси таклифини 45 миллион еврогача оширган. Аввалроқ, француз гранди италияликни 30 миллионга сотишдан бош тортган эди.
Манбанинг таъкидлашича, ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфи футболчини сотиш таклифини қабул қилишни истамаяпти. "Ал-Ҳилол"га ҳали 45 миллион евродан кўпроқ таклиф қилиш керак, акс ҳолда Верратти катта эҳтимол билан ПСЖда қолади.
Марконинг ўзи аллақачон "Ал-Ҳилол" билан 2026 йилгача ҳисобланиши керак бўлган шартнома шартларини келишиб олган. ПСЖ футболчи учун 60-70 миллион евро сўрамоқда.
Фикрлар